BRICS VI халқаро спорт ўйинлариlа иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрига жўнаб кетди

BRICS VI халқаро спорт ўйинлариlа иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрига жўнаб кетди

Жорий йилнинг 11-24 июнь кунлари Россия федерациясининг Қозон шаҳрида BRICS VI халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси Тошкент халқаро аэропортида тантанали кузатилди. Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов BRICS VI халқаро спорт ўйинларида ҳамюртларимизга омад тилади.

BRICS VI халқаро спорт ўйинларида сайёрамизнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 4751 нафар атлет 387 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради. Ўзбекистон делегацияси аъзолари спортнинг 27 та туридан иштирок этиши режалаштирилган.

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ