
"Боруссия" Дортмунд сардори мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
- 19-май 2020, 23:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Боруссия" Дортмунд клуби сардори Марко Ройс уч ой олдин олган жароҳатидан ҳали ҳам соғаймади.
Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
30 ёшли Ройс жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ