Бокс. Ислом бирдамлик ўйинларини супер тарзда бошладик!
- 6-ноябр 2025, 19:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади.
Мусобақанинг бокс баҳслари доирасида бугун, 3 нафар боксчи қизларимизнинг жанглари ўрин олганди. Улар чорак финалдан юришларини бошлашмоқда.
Зилолахон Юсуфова -51 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Саудия Арабистони вакиласи Яра Аламрини иккинчи раундда техник нокаутга учратди ва ярим финал босқичига йўл олди.
Маълумот учун, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Хумроабону Мамажонова ва покистонлик Лаура Акрам тўқнашуви кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ