SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Металлург
2 - 0
ТерДУ
МеталлургМеталлург
ТерДУТерДУ
Тугаган
2
0
Тугаган
Республика
1 - 0
Бухарский университет
РеспубликаРеспублика
Бухарский университетБухарский университет
Тугаган
1
0
Тугаган
Шуртан
2 - 2
FarDu
ШуртанШуртан
FarDuFarDu
Тугаган
2
2
Тугаган
Ан-Насср
1 - 0
Аль-Эттифак
Ан-НассрАн-Насср
Аль-ЭттифакАль-Эттифак
Тугаган
1
0
Тугаган
Арсенал
0 - 0
Спортинг КП
АрсеналАрсенал
Спортинг КПСпортинг КП
Тугаган
0
0
Тугаган
ФК Бавария Мюнхен
4 - 3
Реал Мадрид
ФК Бавария МюнхенФК Бавария Мюнхен
Реал МадридРеал Мадрид
Тугаган
4
3
Тугаган
Женская сборная Китая (до 20 лет)
0 - 2
Япония U20 ж.
Женская сборная Китая (до 20 лет)Женская сборная Китая (до 20 лет)
Япония U20 ж.Япония U20 ж.
Тугаган
0
2
Тугаган
КНДР U20 W
3 - 0
Южная Корея до 20 лет (женщины)
КНДР U20 WКНДР U20 W
Южная Корея до 20 лет (женщины)Южная Корея до 20 лет (женщины)
Тугаган
3
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Андижон"нинг янги бош мураббийи: "Мухлисларимизни хурсанд қиладиган футболни олиб кирмоқчимиз"
  • 15-апрел, 19:13
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Ислом Исмоилов: "Менимча, "Бунёдкор" дарвозабони ўйинни энг яхши футболчиси бўлишга номзод"
  • 15-апрел, 10:15
ФутболZohir Toshxo’jayev
Қозоғистон сайти Ҳусанов ҳақида қаттиқ ёзди
  • 15-апрел, 08:04
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

“Сити” билан чемпионлик тўқнашуви олдидан “Арсенал”да кутилмаган инқироз юзага келдиФутбол
  • 15-апрел, 17:45
  • 0
“Сити” билан чемпионлик тўқнашуви олдидан “Арсенал”да кутилмаган инқироз юзага келди
Флик “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига муносабат билдирдиФутбол
  • 15-апрел, 02:43
  • 0
Флик “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига муносабат билдирди
Эрон чемпионати қайта тикланмайди, терма жамоа эса ЖЧ учун тайёргарликни бошладиФутбол
  • 15-апрел, 20:26
  • 0
Эрон чемпионати қайта тикланмайди, терма жамоа эса ЖЧ учун тайёргарликни бошлади
Холанд ўзига янги жамоа танладиФутбол
  • 15-апрел, 08:28
  • 0
Холанд ўзига янги жамоа танлади
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишингФутбол
  • 15-апрел, 04:48
  • 0
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди
  • #Бокс
  • #Баҳодир Жалолов
  • #Шавкат Мирзиёев

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

  • 5-март 2024, 16:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Бокс

Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади. У кейинги йилларда профессионал боксда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

Юртимизда бундай чемпионлар фаолиятини тарғиб қилиш, уларнинг намунасида ёш спортчиларни тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, шундай яна бир маскан – Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.

Бу ерда халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш, бунинг учун юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув-машғулотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш ҳамда илғор тажрибалар асосида унинг сифатини ошириб бориш йўлга қўйилмоқда.

Тўрт қаватли замонавий бинода бунинг учун барча шароит яратилган. Биринчи қаватда асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор. Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган. Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган. Шунингдек, бино ертўласида автотураргоҳ қурилган.

Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Илк иқтидорлар 2022 йилги ўқув йилида қабул қилинган ва бугунги кунда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Улар бутун мамлакатимиздан келган талабгорлар орасидан саралаб олинган.

Бу маскан Юнусобод туманидаги 259-умумтаълим мактаби билан ёнма-ён жойлашган. Ёш боксчилар умумтаълим фанларини шу ерда ўқишади.

Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.

Мактаб бутун мамлакатимиз ёш боксчилари учун ўқув-машғулот базаси бўлади. Ёш истиқболли боксчиларни танлаш ва тарбиялаш бўйича бошқа спорт мактаблари ва марказлари билан ҳамкорлик қилиб боради.

Шу боис мактабда ёш спортчилар, соҳа мутасаддилари билан мулоқот бўлди. Мулоқотга видеоалоқа орқали ҳудудлар ҳам уланди.

– Биз бу йилни Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилдик. Ҳар доим ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ёшларга керакли шароитларни яратаяпмиз. Уларнинг салоҳияти, интилиши кучли. Бокс бўйича дунёда етакчилар қаторидамиз. Бу салоҳиятни, иқтидорли ёшларимизни ривожлантириш мақсадида шу мактабни ташкил этдик. Энди Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида  худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади. Бокс методологияси, диетологияси, тиббиёти, психологияси ҳудудлардаги спорт мактабларида ҳам ривожлантирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.  

Вилоят ҳокимларига спорт федерациялари билан ҳамкорликни яхшилаш, ҳудудларда уларнинг ишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, хусусан, уларни боксга жалб этиш, бунинг учун мактаб ва тўгаракларда шароитларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Манба: president.uz

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ