Бокс. Бобоусмон Батуров бронза медалини қўлга киритди
- 20-сентябр 2019, 20:05
- Shahzod
- 1
- Бокс
Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров финал йўлида англиялик Пэт Маккормакка қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли тарзда кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан англиялик боксчининг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, Батуров Жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзаҳалиловлар финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Олдинда эса бизни Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги ярим финал жанглари кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ