
Беш нафар каратэчимиз Шахнай Премьер-лигасида қатнашади
- 3-июн 2019, 14:33
- Nurali
- 0
- Яккакурашлар
7-9 июнь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича Премьер лига туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳон рейтингининг юқори ўринларида турувчи спортчилар иштирокидаги мазкур турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам қатнашадилар. Премьер-лига мусобақаси келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпя ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этгани учун ҳам сайёрамизнинг энг кучли каратэчиларини ўзида жамлайди. Шанхай Премьер-лигасида қатнашувчи таркибимиз қуйидагича:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
Манба: МОҚ
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ