
Бензема "Олтин тўп"ни ютиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди
- 13-октябр 2021, 19:03
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Испаниянинг "Marca" нашри жорий мавсум "Олтин тўп"ни ким ютиши кераклиги мавзусида сўровнома ўтказди.
Унга кўра, "Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 38 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. У ПСЖ ва Аргентина термаси етакчиси Лео Мессидан атиги 1 фоиз олдинда.
Кейинги ўринларни Роберт Левандовски ("Бавария", Польша, 14%), Криштиану Роналду (МЮ, Португалия, 4%), Жоржиньо ("Челси, Италия, 3%) ва Нголо Канте ("Челси", Франция, 2%) эгаллаган.
Маълумот учун, "Олтин тўп" совринини топшириш маросими 20 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ