
Беларусдан гапирамиз! Бугун ҳамюртларимизни муҳим ўйинлар кутиб турибди
- 22-ноябр 2020, 11:18
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ҳамда Ҳумоюнмирзо Иминов ҳаракат қилаётган жамоалар учун чемпионат ўйинлари ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун улар Беларусь Олий лигаси 29-туридан ўрин олган учрашувларда иштирок этади.
"Шахтёр" турнир жадвалининг 8-поғонасини банд этган "Рух" Брест клуби майдонига сафар қилади. Улар олдида фақатгина 2 ўйин қолган ва шу учрашувларнинг барчасида ғалаба қозониш эвазига "кончилар" пешқадамга айланиб олиши мумкин. Яхшибоев жамоаси 1-ўриндаги БАТЭнинг очко йўқотишини ҳам кутишга мажбур.
Шунингдек, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов шарафини ҳимоя қилаётган "Энергетик - БГУ" клуби Минскдан ташриф буюрадиган "Динамо"ни меҳмон қилади. Ўйин олдидан майдон эгалари 38 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 9-поғонасини банд қилиб турибди.
Барча учрашувлар Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.