
Беларусь чемпионатининг бу тури легионерларимиз учун муваффақиятли келди
- 20-ноябр 2021, 17:13
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Беларусь чемпионати 29-туридан ўрин олган "Торпедо" - "БАТЭ" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди.
Шунингдек, "Энергетик" - БГУ - "Славия Мозирь" ўйинида ҳамюртларимиз Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепаётган клуб 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай бўлса-да, мазкур баҳсда ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаев ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ