SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Насаф
1 - 0
Бухара
НасафНасаф
БухараБухара
Тугаган
1
0
Тугаган
Согдиана
2 - 1
Кызылкум
СогдианаСогдиана
КызылкумКызылкум
Тугаган
2
1
Тугаган
Пахтакор
2 - 1
Машъал
ПахтакорПахтакор
МашъалМашъал
Тугаган
2
1
Тугаган
Фиорентина
1 - 0
Лацио
ФиорентинаФиорентина
ЛациоЛацио
Тугаган
1
0
Тугаган
Лидс Юнайтед
0 - 0
Манчестер Юнайтед
Лидс ЮнайтедЛидс Юнайтед
Манчестер ЮнайтедМанчестер Юнайтед
Тугаган
0
0
Тугаган
Акрон
2 - 2
Динамо Москва
АкронАкрон
Динамо МоскваДинамо Москва
Тугаган
2
2
Тугаган
Леванте
0 - 0
Хетафе
ЛевантеЛеванте
ХетафеХетафе
Тугаган
0
0
Тугаган
Ризеспор
2 - 0
Газиантеп Ф.К.
РизеспорРизеспор
Газиантеп Ф.К.Газиантеп Ф.К.
Тугаган
2
0
Тугаган
Самсунспор
2 - 1
Эюпспор
СамсунспорСамсунспор
ЭюпспорЭюпспор
Тугаган
2
1
Тугаган
Тондела
2 - 2
Жил Висенте
ТонделаТондела
Жил ВисентеЖил Висенте
Тугаган
2
2
Пенальтилар
Аль-Хилал
0 - 2
Аль Садд
Аль-ХилалАль-Хилал
Аль СаддАль Садд
Пенальтилар
0
2
Қўш. вақт
Аль Ахли
1 - 0
Аль-Духаил
Аль АхлиАль Ахли
Аль-ДухаилАль-Духаил
Қўш. вақт
1
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Тимур Кападзе: "Норчаев ҳам қайтса, мен учун танлов янада мушкуллашади"
  • 13-апрел, 11:20
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Локомотив" устози: "Темурхўжа шу ёшида ҳам шундай темпда ўйнаётгани таҳсинга лойиқ"
  • 13-апрел, 10:45
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ўша вазият албатта муҳокамага арзийди"
  • 13-апрел, 00:48
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!Футбол
  • 13-апрел, 07:11
  • 0
АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!
“ЖЧ-2026”да Италия Осиё вакили ўрнига иштирок этиши мумкинФутбол
  • 13-апрел, 00:46
  • 0
“ЖЧ-2026”да Италия Осиё вакили ўрнига иштирок этиши мумкин
Суперлига. Бугун 7-турнинг учта ўйини бўлиб ўтадиФутбол
  • 13-апрел, 03:52
  • 0
Суперлига. Бугун 7-турнинг учта ўйини бўлиб ўтади
Роналду бўлди, футболни тугат!Футбол
  • 13-апрел, 07:01
  • 0
Роналду бўлди, футболни тугат!
“Сити” янги юлдузига нарх белгиладиФутбол
  • 13-апрел, 06:51
  • 0
“Сити” янги юлдузига нарх белгилади

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Бектемир Абдуманнонов водий дербиси олдидан: "Фақат ғалаба! Чемпионатни яхши кайфиятда якунламоқчимиз"
  • #Суперлига
  • #Андижон
  • #Навбаҳор ФК

Бектемир Абдуманнонов водий дербиси олдидан: "Фақат ғалаба! Чемпионатни яхши кайфиятда якунламоқчимиз"

  • 28-ноябр 2024, 10:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

30 ноябрь куни Суперлиганинг сўнгги турида “Андижон” Наманганда “Навбаҳор”га қарши водий дербисида майдонга тушади. Табиийки, бор эътибор бўлажак ўйинга қаратилган. Бу борада “Андижон” жамоаси наманганликларга қарши баҳсга астойдил тайёргарлик кўряпти.

Маълумки, октябрь ойида ҳам бу жамоалар Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келишган ва унда "Бургутлар" тарихий ғалабани қўлга киритишган. Ундан аввал эса “Андижон” чемпионат доирасида “Бобур арена”да “Навбаҳор”ни 3:0 ҳисобида таслим қилган.

“Андижон”нинг тиниб-тинчимас футболчиси, қанотда ўзининг рейдлари билан рақибларга жиддий хавф туғдириб келаётган ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманнонов водий дербиси олдидан клуб матбуот хизматига интервью берди.  

- Бектемир, чемпионат якунига бир тур қолди ва “Андижон” охирги ўйинни Наманганда ўтказади. Ушбу учрашув олдидан нималарни ўйлаяпсиз ва тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Жамоа билан охирги ўйинга жуда яхши тайёрланяпмиз. Бу йилги мавсумни ғалаба билан якунлаб қўймоқчимиз. Ҳамма яхши кайфиятда дамга чиқиб кетишни хоҳлайди.

- Маълумки, “Андижон” шу йилнинг ўзида “Навбаҳор” билан икки марта ўйнади ва иккаласида ҳам учтадан гол уриб ғалаба қозонди. Айтинг-чи, “Навбаҳор” “Андижон” учун қулай рақибга айландими?

- Дерби учун алоҳида тайёргарлик бўлади. Жамоа яхши кайфиятда. Наманганда ажойиб ўйин бўлади. Барча мухлисларимизни ушбу учрашувга чорлаб қоламиз.

- Октябрь ойидаги Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин “Навбаҳор” қанчалик ўзгарди, деб ўйлайсиз?

- “Навбаҳор” яхши жамоа. Финал битта ўйиндан иборат бўлгани учун омад бизга кулиб боқди. Чемпионатнинг охирги учрашуви ҳам қизиқарли кечади.

- “Андижон” сўнгги тур олдидан “Динамо”ни йирик ҳисобда ютди ва Суперлигада тўғридан-тўғри қолиш масаласини ҳал қилди. Бу ғалаба жамоага қанчалик таъсир кўрсатди, деб ўйлайсиз?

- Бизга ғалаба керак эди ва буни уддаладик. Кейин бир кун дам олдик. Охирги учрашув учун ҳамма диққат-эътиборини қаратган. Насиб қилса, биз ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Бу йил водий дербиларида тўп суриб ўзингиз учун нимани кашф қилдингиз?

- Водий дербиси ҳар доим алоҳида ўйиндек ўтади. Нима кашф қилган бўлсам ҳам буни жамоам билан амалга оширдим.

- Намангандаги учрашувда жамоанинг энг асосий эътибор қаратиши керак бўлган жиҳат, нима?

- Фақат ғалаба! Чемпионатни яхши кайфиятда якунламоқчимиз.

- “Андижон” ҳеч кимдан қўрқмайди ва айниқса етакчиларга қарши қандай ўйнашни яхши билади. Масалан, Кубок финали бунга яққол мисол. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, охирги ўйинда қандай қилиб ижобий натижага эришишни кўзлаяпсиз?

- Мураббийни айтганини қилсак ва тўғри ҳаракат қила олсак, албатта ютамиз.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ