SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Яйпан
2 - 0
Джейксун
ЯйпанЯйпан
ДжейксунДжейксун
Тугаган
2
0
Тугаган
Лочин
1 - 2
Шуртан
ЛочинЛочин
ШуртанШуртан
Тугаган
1
2
Тугаган
Бухарский университет
0 - 3
Металлург
Бухарский университетБухарский университет
МеталлургМеталлург
Тугаган
0
3
Биринчи бўлим
Лечче
0 - 1
Фиорентина
ЛеччеЛечче
ФиорентинаФиорентина
Биринчи бўлим
0
1
Биринчи бўлим
Кристал Пэлас
0 - 0
Вест Хэм Юнайтед
Кристал ПэласКристал Пэлас
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Газиантеп Ф.К.
3 - 0
Кайсериспор
Газиантеп Ф.К.Газиантеп Ф.К.
КайсериспорКайсериспор
Тугаган
3
0
Биринчи бўлим
Морейренсе
1 - 0
Эшторил
МорейренсеМорейренсе
ЭшторилЭшторил
Биринчи бўлим
1
0
Тугаган
Аль Ахли
2 - 1
Виссел Кобе
Аль АхлиАль Ахли
Виссел КобеВиссел Кобе
Тугаган
2
1
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Илҳом Мўминжонов: "Биз учун ҳар бир баҳс финалдек ўтяпти"
  • Бугун, 00:07
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Ислом Аҳмедов: "Машҳур футболчилар билан ишлаш янада осонроқ"
  • 20-апрел, 01:01
ФутболZohir Toshxo’jayev
“Сити”ни голдан қутқарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
  • 19-апрел, 22:57
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Гвардиола “Арсенал”нинг голида Ҳусановни айбладиФутбол
  • 20-апрел, 06:45
  • 0
Гвардиола “Арсенал”нинг голида Ҳусановни айблади
"Башакшеҳир" дуранг ўйнаган баҳсда Шомуродов ва Файзуллаев неча балл олди?Футбол
  • 20-апрел, 02:56
  • 0
"Башакшеҳир" дуранг ўйнаган баҳсда Шомуродов ва Файзуллаев неча балл олди?
Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолдиФутбол
  • 20-апрел, 00:03
  • 0
Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
"Ўзбекнефтегаз" футбол клубларини молиялаштиришни нега тўхтатганини маълум қилдиФутбол
  • 20-апрел, 22:21
  • 0
"Ўзбекнефтегаз" футбол клубларини молиялаштиришни нега тўхтатганини маълум қилди
“Реал” бош мураббийлигига икки номзод борФутбол
  • 20-апрел, 06:53
  • 0
“Реал” бош мураббийлигига икки номзод бор

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Бахтиёр Ашурматов: "Ҳар сафар мағлубиятга учраб, рақиб жамоани ғалаба билан табриклаш мураббий учун жуда оғир"
  • #Суперлига
  • #Насаф
  • #Қўқон-1912
  • #Бахтиёр Ашурматов

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳар сафар мағлубиятга учраб, рақиб жамоани ғалаба билан табриклаш мураббий учун жуда оғир"

  • 2-май 2022, 22:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 4
  • Футбол

“Қўқон-1912” – “Насаф” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Аввало, Рамазон Ҳайити байрами билан Ўзбекистон халқини табриклайман. Футболчиларга ўтган турда мағлубиятга учрадик, бугунги учрашувда боримизни бериб, қўқонлик мухлисларга байрамга совға қилишимиз керак, деб таъкидлагандим. Афсуски, охирги пайтларда омад биздан юз ўгиряпти. Тан олиш керак, дурангга мос ўйин эди. “Насаф” Осиё Чемпионлар лигасида жуда тиғиз тақвимда ўйнаб Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилиб келди. Уларни кейинги босқичга чиқишгани билан табриклайман ва омад тилайман. Лекин ҳар сафар мағлубиятга учраб, рақиб жамоани ғалаба билан табриклаш мураббий учун жуда оғир. Бугун иккита ҳужумчи билан ўйнаб ҳужумкор тактикани танладик. Барибир тан олишимиз керак, вазиятларни кам яратдик.

- Гол ўтказилган ҳолатни қандай баҳолайсиз? Дарвозабон йиқилиб жароҳат олганди...

- Бунақа вазиятларда ҳакамлар кўпинча дарвозабонларнинг фойдасига қарор чиқаришади. Аммо бу қитмирона саволга ўхшаб қоляпти. Қизиққонликда нотўғри фикр билдириб қўйишим мумкин. Ютқаздик, бўлар иш бўлди. Дарвозабонимизга айтдим, урилдими, бошқа бўлдими, нима бўлганда ҳам тўп назорати бизда эмасми, охиригача ўйнаб қўйиш керак эди. Ҳаммага ютуқ керак. “Насаф” охиригача ўйнади, уларни ҳам айблаш қийин. Ҳамма гап-сўзлар унутилади, натижа қолади. Ютқаздик, биз мураббийлар айбдормиз. Қўқонлик мухлислар олдида уятдамиз, ҳижолатдамиз. Чунки улар охиригача қўллаб-қувватлашди. Афсуски, дуранг натижани ҳам ушлаб қола олмаганимиз жуда аламли. Жамоамизда жароҳатлар кўплиги учун рақобат ҳам йўқ. Уйда ўйнаганимиз сабабли ҳужумга кўпроқ эътибор беришимиз керак эди. Шаҳзод Нурматов жароҳат олгач, ўйин охирида яққол ҳужумчисиз қолиб кетдик. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мураббийлар штаби номидан мухлислардан узр сўраймиз. Тўғри, узр сўраш билан иш битмайди. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Бу олти очколик ўйин эди. Дуранг бўлганида ҳам биз турнир жадвалида нормал ҳолатда қолган бўлардик. Ҳозир пастки поғонадаги жамоалар бизга яқин турибди. Бу “Қўқон-1912”га мос эмас. Биз мураббийлар ечим топишимиз керак. Мухлисларга ҳам, раҳбарларга ҳам ғалаба зарур. Албатта, раҳбарият вазиятни тўғри тушуняпти ва бизни қўллаб-қувватлаяпти. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Лекин бу ҳолат футболда узоқ давом этмайди. Футболчининг ва мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача. Натижа борми, мураббийнинг иши кўзга кўринади. Натижа йўқми, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйган ёки рейтингги ўз-ўзидан тушади. Шу боис вазиятни тўғрилашимиз керак, бошқа йўлимиз йўқ.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ