
"Бавария"нинг яна бир ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди
- 23-октябр 2019, 17:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячи Лукас Эрнандеснинг жароҳати бўйича расмий баёнот берди.
Унга кўра 23 ёшли футболчининг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиққан. Шифокорларнинг сўзларига қараганда Эрнандес 2 ойгача майдонга тушолмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликларнинг бошқа бир ҳимоячиси Никлас Зюле ҳам узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлган эди.
Маълумот учун, Эрнандес жорий мавсум “Бавария” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ