"Бавария" мухлислари учун хушхабар
- 10-апрел 2023, 16:10
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес машғулотларни қайтди. Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар берди.
Эрнандес ўнг тиззасидаги хочсимон боғлами йиртилгани сабабли узоқ вақт давомида касалхонада ётган эди. У ўтган йили Қатар майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида, гуруҳ босқичининг Австралияга қарши ўйинида (4:1) жароҳат олган эди. Лукас март ойида индивидуал машқларга киришган эди.
27 ёшли франциялик жорий мавсум Бундеслигада 7 та ўйинда майдонга тушди. Лука "қизиллар" сафида 2019 йилнинг ёзидан буён тўп суради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ