"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига кўз тикди
- 8-ноябр 2025, 15:13
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Бавария" клуби "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате билан шартномаси келаси ёзда якунланиши муносабати билан унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Bild" нашрига таяниб "Bayern & Germany" хабар берди.
Манбага кўра, француз футболчиси Дайо Упамеканога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқилмоқда. Конатенинг вакиллари шу кунларда "Бавария", "Реал" ва ПСЖ клублари билан мулоқотда.
Конатенинг Бундеслигада ўйнаган тажрибаси ва ёзда эркин агентга айланиши уни мюнхенликлар учун жозибадор вариантга айлантиради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ