
"Бавария" бош мураббийи: "Челси" зўр ҳужумчини сотиб олди
- 6-июн 2020, 11:48
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Бавария” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “РБ Лейпциг” форварди Тимо Вернернинг “Челси”га ўтаётгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Вернер – ажойиб футболчи, у ҳали жуда кўп гол уради. Агар бу борадаги хабарлар ҳақиқат бўлса, “Челси” ажойиб трансферни амалга оширди”, - дейди Флик.
24 ёшли германиялик футболчи тез орада “аристократлар” билан 2025 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда. У жорий мавсум Бундеслигада 29 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 25 та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ