
"Бавария" 5 аъзоси билан хайрлашган ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
- 22-май 2021, 20:24
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бундеслига сўнгги туридан ўрин олган "Бавария" - "Аугсбург" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мавсум чемпиони ўзининг 5 аъзоси билан хайрлашган ушбу ўйинда 5:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Голларга "Бавария" сафида Серж Гнабри, Жошуа Киммих, Роберт Левандовски ҳамда Кингсли Коман муаллифлик қилган бўлса, "Аугсбург"нинг 2 голи Андре Хан ҳамда Нидерлерхнер номига ёзилди. Шунингдек, "Бавария"нинг яна бир голи "Аугсбург" аъзоси номига автогол сифатида қайд этилди.
Ушбу учрашув "Бавария"ни кейинги мавсумда тарк этувчи Давид Алаба, Хави Мартинес, Жером Боатенг, Тиагу Данташ ҳамда Ханси Флик учун расмий хайрлашув маросими бўлди. Ўйиндан сўнг улар совринни бошлари узра баланд кўтарган ҳолда майдонни кўзида ёш билан тарк этди. Бундеслигада мавсум шунинг билан ўз ниҳоясига етди.
{online}3399455{/online}