"Барселона" ярим ҳимоячиси "Рома" нишонида!
- 24-июл 2025, 10:48
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь “Рома”нинг трансфер мақсадига айланди.
Рим клуби 18 ёшли футболчининг шартнома шартларини келишиб олиш мақсадида "кўк-анорранглилар" билан аллақачон боғланган, дея хабар беради инсайдер Жанлука ди Марцио.
Истиқболли ярим ҳимоячи яқинда жароҳатидан фориғ бўлди. У ўтган мавсумда хочсимон пайларидан жароҳат олган эди. Берналга "Бетис" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трансфермаркт маълумотларига кўра, Берналнинг нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ