«Барселона» ва «Реал» Порро учун рекорд миқдорда пул тўламоқчи
Испания терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Педро Порро яқин орада яна ватанига қайтиши мумкин. Унга Каталониянинг «Барселона»си ҳам, Мадриднинг «Реал»и ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Teamtalk нашри хабарига кўра, «Тоттенхэм» раҳбарияти ўнг қанот ҳимоячиси учун рекорд миқдорда тўлов талаб қилмоқда. Поррони қўлга киритишни истаган клуб тахминан 89 миллион евро сарф этишига тўғри келади.
Агар бундай битим амалга ошса, у ўнг қанот ҳимоячиси учун энг қиммат трансфер сифатида тарихга киради. Ҳозирча бу борадаги рекорд марокашлик Ашраф Ҳакимига тегишли: 2021 йили «ПСЖ» уни сотиб олиш учун «Интер»га 67 миллион евро тўлаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ