"Барселона" УЕФАга расмий шикоят юборди
- 10-апрел, 00:58
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби расмий баёнот бериб, ЕЧЛ 1/4 финалида "Атлетико"га қарши ўйинда юз берган ҳолатлар бўйича УЕФАга расмий шикоят йўлланганини маълум қилди.
Клуб баёнотида таъкидланишича, ҳакамлик амалдаги қоидаларга мос келмаган ва бу ўйиннинг бориши ҳамда якуний натижасига бевосита таъсир кўрсатган.
Шикоят асосан 54-дақиқадаги эпизодга қаратилган. Унда рақиб жамоа футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ушлаганига қарамай, пенальти белгиланмаган. "Барселона" бу қарорни жиддий хато деб ҳисобламоқда ва ВАР тизимининг аралашмаганини ҳам кескин танқид қилган.
Клуб ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказишни, ҳакамлар ўртасидаги мулоқотларни очиқлашни ҳамда хато қарорлар расман тан олинишини талаб қилди.
Шунингдек, баёнотда қайд этилишича, бу сўнгги йиллардаги илк ҳолат эмас. "Барселона" фикрича, Чемпионлар лигасидаги айрим тушунарсиз ҳакамлик қарорлари жамоага салбий таъсир кўрсатиб, тенг шароитда рақобат қилиш имкониятини чекламоқда.