
"Барселона" таркибида яна бир йўқотиш
- 25-феврал 2023, 05:24
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Барселона" футболчиси Ансу Фати машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олди. Вингер қачон сафга қайтиши аниқ эмас, лекин миш-мишларга кўра, у катта эҳтимол билан яқинлашаётган "эл-классико"ни ўтказиб юборади.
Фати сўнгги йилларда кўп сафдан чиқадиган футболчига айланиб қолди. Бу унинг даражасини пасайишига ҳам сабаб бўлмоқда. 20 ёшли испан ушбу мавсум жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
"Барса" сафида йўқотишлар етарли. Айни дамда Педри ва Дембеледек муҳим ўйинчилар клубга ёрдам бера олмаяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ