
"Барселона" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи
- 1-июл 2023, 12:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" ўз тарбияланувчиси Ориоль Ромеуни ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
Mundo Deportivo нашрига кўра, 31 ёшли ярим ҳимоячининг товон пули 10 миллион еврони ташкил қилади. Унга эгалик қилувчи "Жирона" эса бу нархни пасайтирмоқчи эмас.
“Кўк-анорранглилар” Ромеунинг трансферига Пабло Торре, Нико Гонсалес, Эстанис Педрола, Алекс Колладо ёки Алейша Гарридони каби футболчиларидан бирини қўшишни таклиф қилишган, аммо "Жирона" ҳамон 10 миллион талаб қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ