
"Барселона" сафарда 3 та гол уриб, 3 очкони қўлга киритди
- 23-декабр 2020, 03:56
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Вальядолид" - "Барселона" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритиб, осон ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, Мессининг пасидан сўнг Лангле ҳисобни очган бўлса, сал ўтиб Брейтвейт ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 65-дақиқада эса Мессининг ўзи 3-голни киритиб, ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, "кўк-анорранглилар" ўз очколари сонини 1 та кам ўйин ўтказган ҳолда 24 тага етказиб олди ва 5-ўриндан жой олмоқда.
{game}3424185{/game}
{online}3424185{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ