
"Барселона" Рафиньяга ўринбосар топди
- 6-июн 2024, 14:19
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас ҳамон "Барселона"нинг трансферлар рўйхатида. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.
"Кўк-анорранглилар" Рафиньяни сотса, Диасни сотиб олиши мумкин бўлади. Бразилиялик футболчининг хизматларига Саудия Арабистони грандлари қизиқиш билдирирмоқда. Бундан ташқари, "Лидс" ҳам уни ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Каталонияликлар Рафиньянинг трансферидан тушган пулни колумбияликликни сотиб олиш учун сарфламоқчи.
27 ёшли вингер 2023/24 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг 37та ўйинида иштирок этиб, саккизта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Диаснинг "Transfermarkt"даги нархи 75 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ