
"Барселона" Рафиньяга нарх белгилади
- 15-ноябр 2023, 13:16
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" вингери Рафинья яқин келажакда жамоани тарк этиши мумкин. "Football Transfers" портали хабарига кўра, каталонияликлар 26 ёшли бразилияликни 70 миллион еврога сотишга тайёр.
Рафиняьга Англия Премер-лигасининг икки гранди - Лондоннинг “Арсенал” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда.
2023/2024 йилги мавсумда Рафинья "кўк-анорранглилар" таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Айни дамда "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ