"Барселона" мисрлик футболчини кузатиб бормоқда
- 12-декабр 2025, 19:06
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Мисрнинг "Ал-Ахли" клуби ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
"Diario Sport" нашри берган хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" бош директори Деку 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари сабаб, футболчининг трансфери устида ишламоқда. Ҳамзанинг ўзи "Барселона"га ўтишни истамоқда, бироқ "Ал-Ахли" истеъдодли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Ёзда Абдулкаримнинг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.
Маълумот учун, форвард жорий мавсум клуб сафида бор-йўғи бир дона учрашувда майдонга тушган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ