
"Барселона" футболчиси "Бенфика"дан "Ницца"га ўтди
- 2-феврал 2021, 09:28
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Барселона” ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо “Бенфика”дан “Ницца”га кўчиб ўтди.
Каталонияликлар 21 ёшли футболчини француз клубига кейинчалик 15,5 млн еврога (шундан 7,5 миллиони бонус) сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага берган.
“Барселона” Тодибони мавсум аввалида “Бенфика”га ижарага берган эди. Аммо у лиссабонликлар сафида бор йўғи 2 та кубок баҳсида майдонга тушди холос.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ