
"Барселона" Дани Алвеснинг тиббий текширув натижаларини эълон қилди
- 15-ноябр 2021, 17:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га ўтишдан олдинги тиббий текширувлардан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Шу тариқа, 38 ёшли футболчи тез орада “кўк-анор ранглилар”нинг машғулотига қўшилади. 17 ноябрь куни "Камп Ноу"да Алвеснинг таништирув маросими бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес бундан аввал ҳам "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 2008-2016 йилларда шу жамоада ўйнаган футболчи 247 та ўйинда иштирок этиб, рақиб дарвозасига 14 та гол урган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ