
"Барселона" бу сафар "Гампер кубоги"да "Монако" билан ўйнайди
- 15-июл 2024, 19:53
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
“Барселона” клуби томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Гампер кубоги” баҳсига бу йил “Монако” жамоаси таклиф этилди. Бу ҳақда Каталония жамоаси расмий сайтида ҳам эълон қилинди.
Эслатиб ўтиш жоиз, бу турнир “Барселона”нинг асосчиси ва илк президенти Жоан Гампер хотирасига бағишлаб ҳар йили мавсум бошланиши олдидан одатий тарзда август ойида ўтказилади. Бу йилдаги беллашув 12 август санасига белгиланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ