"Барселона" 1 июль куни ҳимоячи трансферини эълон қилиши кутиляпти
- 29-июн 2023, 17:59
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби 1 июль куни 32 ёшли ҳимоячи Иниго Мартинес трансферини қачон расман эълон қилиши маълум бўлди
"SPORT" нашри берган хабарга кўра, каталонияликлар унинг трансферини 1 июль куни расман эълон қилади.
Испаниялик мудофаа вакили "кўк-анорранглилар" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилади.
Иниго ўтган мавсум "Атлетик" сафида Ла Лига доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ