“Барса”: Холандни олишга кучимиз ҳам, пулимиз ҳам етади
- 26-феврал, 16:14
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва кўп гол ура оладиган ҳужумчи олиш масаласини анчадан бери муҳокама қилиб келмоқда.
“Барселона” клуби спорт қўмитаси аъзоси Жоан Солер клубнинг трансфер бозоридаги мақсадлари ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, клуб Хулиан Альварес ёки Эрлинг Холанд каби қимматбаҳо футболчиларни сотиб олиши мумкин.Бундай трансферлар беш йил ичида ўзини оқлайди ва клуб бюджети бунга тайёр.
Бироқ ҳозирги вазиятда “Барселона” маош тузилмаси бўйича мажбуриятларига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиши керак. Клуб ўз лимитини белгилаган ва уни оширмайди. Футболчилар бозор нархларида харид қилиниши ва маош тизими назорат қилиниши талаб этилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, каталонияликлар орзу қилаётган Эрлинг Холанд Европа клубларида ўйнаётган футболчилар орасида энг катта маош олаётган ўйинчи ҳисобланади. “Манчестер Сити” норвегиялик тўпурарга 2034 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага кўра, ҳафтасига 500 минг фунт атрофида маош тўламоқда.