
“Барса” хўжайини Мбаппенинг ашаддий рақиб сафига ўтганини қандай қабул қилди?
- 7-июн 2024, 18:30
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” таркиби Килиан Мбаппе эвазига янада кучайди. Бу ҳолатга ашаддий рақиб – “Барселона” хўжайини Жоан Лапортанинг муносабатини сўрашди.
Каталониялик мутасадди қуйидагича фикр билдирди.
- Мбаппенинг “Реал”га ўтгани ҳақида нима дейишим мумкин? Менга ўзимизнинг клуб фалсафаси – жамоани маҳаллий футболчилардан шакллантириш кўпроқ маъқул.
Рақибларимиз нималар қилаётганига ҳурмат билан муносабатда бўламан, лекин ўз фалсафамга содиқ қоламан, - деди Жоан Лапорта.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ