
"Барса" футболчисининг жароҳати қанчалик жиддий?
- 9-сентябр 2022, 08:45
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Барселона" шифокорлари ҳимоячи Серхи Роберто жиддий жароҳат олмаганини маълум қилди.
30 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги Чехиянинг “Виктория” Пльзен клубига қарши ўйиннинг танаффусида алмаштирилди. “Sport” нашри хабарига кўра, испанияликнинг жароҳати ҳақидаги тахминлар ўз тасдиғини топмаган: "Барселона" тиббиёт ходимлари тиббий кўрик давомида Роберто жиддий жароҳат олмагани маълум бўлди.
Футболчи Чемпионлар лигасининг навбатдаги тури доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинда оптимал ҳолатда бўлиш учун Ла Лиганинг 5-туридаги "Кадис"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ