
"Барса" футболчиси "Сельта"га қарши ўйин пайтида ҳушидан кетди
- 11-май 2022, 11:29
- 0
- Футбол
"Барселона" футболчиси Рональд Араухо "Сельта"га қарши беллашув чоғида ҳушини йўқотди. Уни тез ёрдам машинасида майдондан олиб чиқиб кетишди.
Виго клубига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида Рональд жамоадоши Гави билан тўқнашиб кетди. Шундан сўнг уругвайлик ҳимоячи бир неча қадам ташлади ва майдонга йиқилди.
Футболчига махсус кислород ниқоби тақишган. Ҳозирда шифокорлар унинг ҳолати яхши ва хавотирга ўрин йўқлигини айтмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ