
"Барса" футболчиси Францияга кўчиб ўтиши мумкин
- 20-июн 2022, 13:12
- 0
- Футбол
"Барселона" футболчиси Мартин Брейтвейтга Лига 1нинг "Марсель" клубидан қизиқиш бўлмоқда. Кейинги трансферлар ойнасида ушбу харид амалга ошиши мумкин.
Брейтвейт каталон клубини тарк этишни истамаяпти. Аммо "кўк-анорранглилар" унинг ўйинидан кўнгли тўлмаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.
Мартин жорий мавсум Ла Лиганинг 4 баҳсида 2 гол ва 1 ассист муаллифига айланган. У "Transfermarkt" порталида 6 миллион еврога лойиқ кўрилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ