
БАА суперкубоги. Дастлаб иккита гол ўтказиб юборган "Шабаб" якунда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди
- 29-декабр 2023, 23:13
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Шабаб Ал-Аҳли" ва "Шаржа" ўртасида бўлиб ўтган БАА суперкубогида дубайликлар йирик 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Марега ва Камаралар биттадан гол уриб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан сўнг Али қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бундан фойдаланган "Шабаб" 6 марта жавоб қайтариб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Кайо ҳам қизил карточка олди. Ғаниев эса тўлиқ ўйнади.
Шу тариқа, "Шабаб Ал-Аҳли" БАА суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ