БАА чемпионати. Азиз Ғаниев жамоаси дебютант дарвозасига жавобсиз 6 та гол уриб, пешқадамга айланди
- 4-ноябр 2022, 21:49
- 0
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 9-туридан ўрин олган учрашувлар старт олди.
Легионеримиз Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси сафарда "Ал-Батаех" меҳмони бўлиб, йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди. Вакилимиз тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, дубайликлар мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 19 тага етказиб, пешқадамга айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ