
Азмун: Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан ҳеч қандай стресс йўқ
- 9-октябр 2024, 12:31
- Karim Xudayqulov
- 2
- Футбол
10 октярбь куни Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур беллашув олдидан Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланган Сардор Азмун иштирок этди ва журналистлар томонидан йўлланган саволларга жавоб берди.
- Аввало ҳаммага салом. Эртанги ўйин барча учун ўта муҳим. Ўйлайманки, керакли 3 очкони қўлга киритиб, ғалаба қозонамиз. Ҳар иккала жамоага омад тилайман.
- Менга бунақа суҳбатлар жуда ҳам ёқади. Ўзбекистонга ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳсдан олдин ҳеч қандай стресс йўқ ва биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ