Азарнинг машинаси жамоадошларини ҳайратга солди
- 13-июл 2020, 13:33
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар машғулотга янги қимматбаҳо уловда келгани жамоадошлари ва мухлислар эътиборини тортди.
Бельгиялик футболчи Мадрид клубида ишлари кўнгилдагидек кечмаётганига қарамай, ўзини ўзи хурсанд қилмоқда. У яқинда Lamborghini Aventador русумли машина харид қилди. Бу модель 575 минг доллар туради. Машинанинг максимал тезлиги соатига 350 километрга тенг ва у соатига 100 километр тезликка эга бўлиш учун атиги 2,8 сония вақт сарфлайди.
Азар жорий мавсумда “Реал” таркибида барча турнирларда атиги 19 та ўйин ўтказди холос.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ