Азардан энди фойда йўқ!
- 29-октябр 2021, 13:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 3
- Футбол
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бельгиялик ҳужумкор футболчи Эден Азар асосий таркиб талабларига жавоб беролмаётганини айтди. “Қироллик клуби”нинг асосий юлдузига айланиши кутилган футболчи бугунги келиб, рақобатга дош беролмаяпти.
- Азар тактикага қараб, чап қанот ҳужумчиси ёки ҳужумчи ортида ўйнаши мумкин. Умумий томондан қараганда, у майдонга оушишга тайёр. Бироқ, айни пайтда у жароҳатлар туфайли спорт формасини йўқотган.
Шу сабабли, ҳозир мен ундан кўра бошқа футболчиларга ишонч билдиряпман. Эден энг яхши формасига қайтиб, буни намойиш эта олса, албатта бошланғич таркибдан жой олади, - деди Карло Анчелотти.
Азар жорий мавсумда еттита учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас оширди. Бельгиялик ярим ҳимоячи қишда Англия чемпионатига ўтиб кетиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.