
Азар ва Асенсио эртага "Бетис"га қарши ўйинда иштирок этмайди
- 25-сентябр 2020, 21:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Реал” мураббийлар штаби Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган “Реал Бетис”га қарши ўйинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Бош мураббий Зинедин Зидан таркибга Эден Азар ва Марко Асенсиони киритмади. Гарчи ушбу икки футболчи бугун жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланган бўлса-да, ўйинга тўлиқ тайёр эмас, деб топилган.
Ҳимоячи Эдер Милитао ва ҳужумчи Мариано Диас ҳали ҳам даволанмоқда.
“Реал” – “Бетис” учрашуви эртага 26 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ