Айни дамда UFC нинг энг яхши жангчиси ким?
- 31-октябр 2025, 14:21
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли ММА жангчиси Хорхе Масвидаль UFC нинг энг яхши жангчиси ким эканини айтди.
“Менимча, Махачев — партерда энг зўри. Партердаги назорат ва усуллар борасида унга тенг келадиган йўқ, у ҳақиқий йиртқич. Шу билан бирга, у "стойка"да ҳам кучли зарбалар йўллай олади. Ҳеч иккиланмасдан айтаман, ҳозир Ислам — UFC нинг энг яхши жангчиси”, — деди Масвидаль "Death Row MMA" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ