
Айни дамда Ўзбекистон гуруҳида вазият қандай?
- 10-сентябр 2024, 21:34
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Алиқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "оқ бўрилар" иккинчи турда ҳам 3 очкони қўлга киритди.
Икки ғалабадан сўнг 6 очко қўлга киритган Катанец шогирдлари жадвалда пешқадам бўлиб турибди. Айни дамда эса БАА ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги беллашув давом этмоқда.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ