Австралия - Ўзбекистон учрашувини ким бошқаради?
- 24-январ 2020, 14:17
- Bekzod Isayev
- 3
- Футбол
Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
25 январь куни ушбу мусобақанинг 3-ўрин учун ўйини бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австралия билан беллашади. Ўйинни Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла Алҳаммади (БАА), Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Алмаҳри (БАА).
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
ВАР ҳаками: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим (Қатар)
ВАР ёрдамчи ҳакамлар: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Алали (БАА), Ҳамис Муҳаммад Ал-Марри (БАА)
Эслатиб ўтамиз, учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.