Australian Open. Новак Жокович чемпион!
- 2-феврал 2020, 17:49
- Shahzod
- 0
- Теннис
Мукофот жамғармаси 43 млн АҚШ долларини ташкил этадиган турнир финалига сербиялик Новак Жокович ва австриялик Доминик Тимлар етиб келишди. Ҳал қилувчи учрашув қизиқарли ва томошабоп ўтди.
4 соат 3 дақиқа давом этган беллашувда Жокович 6:4, 4:6, 2:6, 6:3 ва 6:4 ҳисобида ғалабага эришди ва мусобақанинг бош совринини ўзиники қилди.
Шу тариқа, 32 ёшли ракетка устаси фаолиятида 17-марта "Катта дубулға" турнирида зафар қучди. Шуларнинг нақд 8 таси Австралия очиқ чемпионатига тўғри келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ