
"Атлетико"га "Милан" футболчиси керак, аммо...
- 15-апрел 2020, 17:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Милан" клуби ҳимоячиси Алессио Романьоли фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Алессиони “Атлетико” Мадрид ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ, у жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти, қолаверса, "Милан" ҳам асосий футболчиларидан бирини қўйиб юбормоқчи эмас.
Романьоли “Милан” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ