
"Аталанта" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
- 11-феврал 2022, 00:07
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Италия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Аталанта" - "Фиорентина" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Флоренцияликлар сафида Пёнтек дубль қайд этди. Шунингдек, Никола Миленкович ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бергамоликлар сафида Заппакоста ва Бога ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Фиорентина" Италия кубоги ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
{game}3703722{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ