
Аспиликуэта: “Биз истаган ўриндан анча узоқдамиз”
- 2-январ 2023, 17:06
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
“Челси” 18-турда очко йўқотганидан кейин турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда. Ўйиндан кейин жамоа сардори Сезар Аспиликуэта ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта биз бугун 2 очко йўқотдик. Мавсум бошидан бери очко йўқотмоқдамиз. Айни дам биз истаган ўриндан анча узоқдамиз. Биз учун яхши дамлар бўлмаса-да, бирлашишимиз керак”, - деди испаниялик ҳимоячи.
Маълумот ўрнида, “Челси” ҳозирда ўзининг энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Улар охирги марта 2015/16 йилдаги мавсумда бундай кам очко тўплаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ