
Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамларимиз ОЧЛ-2 баҳсида ишлайди
- 3-декабр 2024, 18:59
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг гуруҳ босқич баҳслари якунига етмоқда. Шарқ минтақаси 6-тури доирасида Индонезиянинг "Персиб Бандунг" жамоаси Хитойнинг "Зежианг" клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик Аскер Нажафалиев иш олиб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам сифатида Акобирхўжа Шукуруллаев қайд этилган.
Осиё Чемпионлар лигаси-2. Гуруҳ босқич, 6-тур
"Персиб Бандунг" - "Зежианг"
Расмийлар:
Аскер Нажафалиев (Бош ҳакам)
Руслан Серазитдинов (1-Ёрдамчи ҳакам)
Бахтиёрхўжа Шавкатов (2-Ёрдамчи ҳакам)
Акобирхўжа Шукуруллаев (Захира ҳаками)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ