Асилбек Алиев: "Мен айбдор эканимни тан оламан ва бундан афсусдаман"
- 19-ноябр 2025, 00:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Асилбек Алиев ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, барчадан узр сўради.
"Мен айбдор эканимни тан оламан ва бундан чин дилдан афсусдаман. Илтимос, мени тушунишга ҳаракат қилинглар ва кечиринглар", - дея ёзиб қолдирди ёш истеъдод эгаси.
Маълумот ўрнида, Алиев ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидаги Италияга қарши учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. Ушбу воқеадан сўнг Исломбек Исмоилов ўз шогирдининг бу ҳаракатидан норози бўлиб, футболчини койиб берганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ