
"Арсенал" мавсум кашфиётларидан бири билан шартномани узайтиради
- 4-октябр 2022, 23:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
“Арсенал” клуби ҳимоячи Вильям Салиба билан шартномани узайтирмоқчи. Францияликни амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди.
Салиба 2019 йилдан бери "тўпчилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у “Марсель” клубида ижарада тўп тепди ва ўйин амалиётига эга бўлди.
Микел Артета бу мавсум ҳимоячи сотиб олмади. У Салибага ишонч билдирмоқда. Футболчи ҳам клубда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Артета 21 ёшли фулбекни Премьер-лиганинг барча турида майдонга туширди. Қизиғи, у тушган ўйинларининг барчасида 90 дақиқадан ҳаракатланган.
Фабрицио Романо бераётган маълумотларга кўра, ёзги трансферлар ойнасида “Барса” Кундени сотиб олмаганида, Салиба вариантини кўриб чиқиши мумкин бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ